Ўзбекистон | 15:38 / 03.09.2020
20086
2 дақиқада ўқилади

Техникумларга 70 минг ўқувчи қабул қилинади. Шундан 60 минг нафари – контракт асосида

2020/2021 ўқув йили учун техникумларга тўлов-контракт асосида қабул параметрлари тасдиқланди.

Унга кўра, бу йил республика бўйлаб 168та техникумга 60 849 нафар ўқувчи контракт асосида қабул қилинади.

Аввалроқ, грант асосида 185та техникумга 9 199 нафар ўқувчи қабул қилиниши маълум бўлганди.

Контракт нархи ҳозирча номаълум. Қабул 25 августдан бошланган ва 25 сентябргача давом этади. Талабгорлар texnikum.edu.uz платформаси орқали ариза беришлари мумкин.

Маълумот учун, техникумларга камида умумий ўрта маълумотга эга шахслар ўқишга қабул қилинади, ўқиш таълим йўналишининг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда камида 2 йил давом этади.

Таълим кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларда амалга оширилади. Битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича имтиҳонларсиз, якка тартибдаги суҳбат орқали ОТМларда 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, коллежларга ҳам қабул квоталари тасдиқланган. Бу йил 192та коллежга 68 563 нафар ўқувчи тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид