Тошкентда ЙПХ катта сержанти ЙТҲ оқибатида олган жароҳатлари туфайли вафот этди
Катта сержант Салим Умаров жорий йилнинг 1 сентябрь куни кечқурун содир бўлган ЙТҲ оқибатида жароҳат олганди.
Тошкентда ЙПХ катта сержанти ЙТҲ оқибатида олган жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати бригадаси 2-батальони 3-мобиль гуруҳи инспектори катта сержант Салим Умаров жорий йилнинг 1 сентябрь куни кечқурун содир бўлган ЙТҲ оқибатида жароҳат олган.
У бугун, 4 сентябрь куни, соат 7:00да ЙТҲ оқибатида олган жароҳатлари туфайли уч кун давом этган ҳаёт учун курашдан сўнг ҳаётдан кўз юмди.
Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ва шахсий таркиби ходимнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинлари ва қариндошларига чуқур таъзия изҳор этган.
“Катта сержантнинг ортида уч нафар вояга етмаган фарзандлари қолди. Тошкент шаҳар ИИББ ходимни унутмайди, унинг оиласига доим ёрдам кўрсатилади”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:14 / 27.12.2024
Дунёдаги ҳавоси энг ифлос шаҳар – Тошкент ҳавосида PM2,5 заҳарли заррачалари меъёрдан 29 марта ошди
08:01 / 27.12.2024
Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 2-ўринни эгаллаб турибди
19:52 / 26.12.2024
“Автобуслар учун 100 та камера”: улар Тошкентда жамоат транспортига ажратилган алоҳида йўлакдаги қоидабузарликларни қайд этади
14:55 / 26.12.2024