Фан-техника | 23:33 / 04.09.2020
6489
1 дақиқада ўқилади

Хитой компанияси кўзни асровчи технологияга эга дисплейни тақдим этди

Хитойнинг TCL компанияси Германияда ўтаётган IFA 2020 электроника кўргазмасида кўзни асровчи технологияга эга янги турдаги дисплейни тақдим этди. 

Фото: TCL

NXTPAPER деб номланган ушбу дисплейларда янги технология эвазига кўзга тушувчи зўриқиш милтиллаш, ёруғланиш ва кўк рангнинг қўлланиши камайтирилгани ҳисобига камайган.

Таъкидланишича, янги технология E Ink рангли панелларига рақобатчи бўлиши кутилмоқда. Бундан ташқари, янги дисплей E Ink панелларига нисбатан 25 фоиз кўпроқ контрастликка эга ҳамда суюқ кристалли дисплейларга нисбатан 36 фоиз ингичкароқ. Бу эса қурилмани енгилроқ қилади. 

Янги панелларда ёруғланишдан (подсветка) воз кечилиб, унинг ўрнига юқори акслантирувчи қобилиятга эга материаллар қўлланган. Бироқ янги дисплейнинг камчилиги ҳам шунда бўлиб, бундай экранни қоронғида ишлатиб бўлмайди. Шу билан бирга ёруғланишнинг йўқлиги экранда кўзга салбий таъсир қилувчи милтиллаш бўлмаслигини англатади.

Компания вакиллари янги дисплейлар қачондан сотувга чиқарилишини маълум қилишмаган.

Мавзуга оид