Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукуслик қизлар кўзни сканерлаш орқали касалликни аниқловчи стартап яратди
Ушбу стартап Қорақалпоғистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги илғор ғоялар ва инновацион ечимларга бағишланган HealthTech Hackathon тадбирида тақдм этилди.
Республиканинг турли ҳудудлардан келган ёшлар Нукусда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга қаратилган HealthTech Hackathon тадбирида стартап ғояларини тақдим этмоқда.
Қатнашчилар орасида Нукус шаҳридаги Alfa Team жамоаси ҳам бор. Жамоа аъзоси Камила Иброҳимованинг сўзларига кўра, уларнинг стартапи инсон кўзини сканер қилиш орқали турли касалликларни аниқлайдиган инновацион тизимни яратишга қаратилган. Бу сунъий интеллект асосидаги чат-бот фойдаланувчининг кўз тасвирини таҳлил қилади ва агар хатарли белгилер аниқланса, яқин атрофдаги шифокор ёки шифохона кўригидан ўтишни тавсия этади.
HealthTech Hackathon — илмий ёндашув, замонавий технология ва ижодий фикрлашни уйғунлаштирган муҳим тадбир бўлиб, уни ўтказиш учун Нукус шаҳри энг муносиб жойлардан бири сифатида танланган.
Тадбирда қатнашувчиларнинг тахминан 40 фоизини қизлар ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
13:08 / 16.03.2026
Қорақалпоғистонда йўл қуриш лойиҳаси бўйича 10 минг доллар талаб қилган мансабдор ушланди
12:21 / 14.03.2026
Мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳокимлик ходимлари фош этилди
11:42 / 04.03.2026
Тахиатош туманига янги ҳоким тайинланди
15:21 / 02.03.2026