Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жарима майдончасидан мотоциклни олиб қочган шахс қўлга олинди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “г” банди билан билан жиноят иши қўзғатилган.
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 2 сентябрь куни соат 04:30ларда фуқаро С.Ж. Жангир қишлоғида жойлашган жарималар майдончасида сақланаётган, фуқаро Қ.А.га тегишли бўлган давлат рақамсиз “Ява” русумли мотоциклни олиб қочган.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, С.Ж. Қўқон–Яйпан йўлида мотоциклни етаклаб бораётган вақтида, ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Ўзбекистон тумани ИИБ ХПБ профилактика инспекторлари томонидан тўхтатилиб ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.Ж.га нисбатан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “г” банди билан (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Мавзуга оид
11:48 / 16.04.2026
Ўзбекистонда аҳоли сони бўйича янги маълумот эълон қилинди
09:56 / 16.04.2026
Ўзбекистонда молиявий жарималар бўйича янги тартиб жорий этилади
19:10 / 09.04.2026
Ясама жиноят судда “синди”: бахмаллик Санжарнинг ҳолига маймунлар йиғларди, агар...
20:03 / 05.04.2026