Ўзбекистон | 22:09 / 05.09.2020
4708
2 дақиқада ўқилади

Сирдарё вилоятида 106,68 млрд божхона тўловлари ундирилди

1 сентябрь ҳолатига вилоятдаги «Гулистон», «Сайхун» ва «Ховос» ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан 9551 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилган.

Фото: KUN.UZ

Kun.uz мухбири хабарига кўра, 2020 йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида юкларни божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш, уларнинг узлуксиз божхона расмийлаштирувини, шунингдек, экспорт ва импорт қилинаётган товарларга рухсат берувчи ҳужжатларнинг берилишини тезлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг ҳисоботи эълон қилинди.

Импорт божхона режимига расмийлаштирилган товарлар ҳажми 215,5 млн АҚШ долларини ҳамда экспорт божхона режимига расмийлаштирилган товарлар ҳажми 93,9 млн АҚШ долларини ташкил этди.

Экспорт товарларининг асосий қисми: мева ва сабзавотлар, пахта толаси, озиқ-овқат маҳсулотлари, тўқимачилик маҳсулотлари, жун, мўйна, тери ва улардан ясалган буюмлар, калава ип, фармацевтика маҳсулотлари, ҳайвонлар учун озуқалар ва сопол-керамика буюмларидан иборат.

Вилоятдан жами 21 та хорижий давлатларга экспорт қилинган бўлиб, товарларнинг катта улуши Қозоғистон, Афғонистон, Россия, Хитой, Бангладеш ва Украина давлатларига ҳиссасига тўғри келади.

2020 йилнинг 1 сентябрь кунига қадар 106,68 млрд божхона тўловлари ундирилган бўлиб, импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 420,57 млрд сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган.

Мавзуга оид