Жаҳон | 09:15 / 06.09.2020
6382
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон ва Хитой чегарадаги можарони ҳал қилишга келишиб олди

Ҳиндистон ва Хитой Ҳимолойдаги чегаранинг баҳсли қисмида юзага келган кескинликни бартараф этишга келишиб олди. Бундай қарор икки давлат мудофаа вазирларининг учрашуви натижаларига кўра қабул қилинди. 

Фото: AP

Томонлар вазиятни мураккаблаштириши мумкин бўлган кейинги қадамлардан тийилишга келишиб олган.
 
Бироқ хитойлик генерал Вей Фенхэ яқинда чегарада юз берган можаро учун жавобгарлик тўлиқ Ҳиндистон зиммасида эканини ва Хитой ўз суверенитети ҳамда ҳудудини ҳимоялашда қатъий эканини айтган.

Икки давлат июнда чегарада юз берган можародан кейин Ҳимолой тоғларининг ғарбий қисмидан ўтувчи чегара бўйлаб қўшимча кучларни жойлаштирган. Ўшандаги можарода Ҳиндистондан 20 ҳарбий ҳалок бўлган, Хитой эса бу борадаги маълумотларни ошкор қилмаган. 

Икки давлат чегара патруллари 1993 йилдан бери бир-бирига қарши ўқотар қурол қўлламай келган. Бу чегарадаги жанговар тўқнашувларнинг олдини олиш бўйича келишувларнинг бир қисми ҳисобланган. Бироқ июндаги тўқнашувлардан кейин Ҳиндистон армияси аввалги келишувларга бошқа амал қилмаслигини айтган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид