Жаҳон | 08:20 / 06.09.2020
33034
2 дақиқада ўқилади

Иккинчи давлат Россиядаги ҳарбий машғулотларда иштирок этишдан бош тортди

Фото: Keystone Press Agency

Озарбойжон Россияда ўтадиган “Кавказ-2020” ҳарбий машғулотларида иштирок этмайдиган бўлди. Бу ҳақда Озарбойжон мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Бир неча кун аввал “Кавказ-2020” доирасида ШҲТ, МДҲ ва КҲШТнинг биринчи биргаликдаги машғулотлари бўлиб ўтиши маълум бўлган. Стратегик қўмондонлик-штаб машғулотлари Россия жанубида сентябрда бўлиб ўтади.   
        
“Озарбойжонлик ҳарбийлар “Кавказ-2020”да иштирок этмайди. Ушбу машғулотларга кузатувчилар сифатида икки ҳарбийни жўнатиш режалаштирилган”, деб маълум қилинган Озарбойжон мудофаа вазирлигида. Озарбойжоннинг машғулотлардан бош тортиши сабаби маълум қилинмаган.

Бир ҳафта аввал машғулотларда иштирок этишдан Ҳиндистон бош тортганди. Мамлакат мудофаа вазирлиги ўз қарорини коронавирус пандемияси билан тушунтирган. Бироқ ОАВ маълумотларига кўра, Ҳиндистоннинг машғулотлардан бош тортиши уларда Хитой ва Покистон иштирок этиши билан боғланган. Охирги вақтда Ҳиндистоннинг ушбу давлатлар билан муносабатлари ёмонлашган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид