Жаҳон | 21:33 / 06.09.2020
6420
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда “Хайшэн” тўфони сабабли хавфлиликнинг энг юқори даражаси эълон қилинди

Фото: Kyodo News

Жанубий Кореяда “Хайшэн” тўфони яқинлашаётгани сабабли тўфонлардан огоҳлантиришнинг энг юқори даражаси эълон қилинди. Бу ҳақда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар берди.     

Бундан ташқари, мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида кўчкилар хавфлилигининг энг юқори даражаси эълон қилинган.

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ҳукуматга ва тўфон ёпирилиши кутилаётган Канвондо провинцияси раҳбариятига талафотлар олдини олишга пухта тайёрланиш вазифасини топширган. Бундан ташқари, мамлакат раҳбари одамларга зиён етмаслиги учун соҳилбўйи ҳудудларига ва ерости йўлларига киришни чеклашга чақирган.

“Хайшэн” супертўфони ҳозирда Япониядан ўтмоқда ва Корея яриморолига 7 сентябрда етиб бориши кутилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид