Жаҳон | 15:04 / 06.09.2020
8596
1 дақиқада ўқилади

Калифорниядаги иссиқ ҳаво тарихий рекордни янгилади

АҚШ миллий метеорологик хизмати маълумотларига кўра, 5 сентябрда Калифорния штатининг 10 та округида кундузги ҳаво ҳарорати рекорд даражагача исиди.

Фото: Getty Images / Kevork Djansezian

Жумладан, Вудленд-Хиллзда ҳарорат соат 15га келиб 47 даражагача исиган. Бу кун 1979 йил сентябрда қайд қилинган ҳарорат рекордини янгилаб, ушбу ой учун тарихдаги энг иссиқ кун бўлди. 

6 сентябрда штатнинг баъзи жойларда ҳарорат янада кўтарилиши мумкин. Жумладан, Вудленд-Хиллзда 48 даража ҳарорат ўрнатилиши кутилмоқда. 

Охирги 100 йилликда Калифорнияда жойлашган Лос-Анжелес шаҳрида ўртача йиллик ҳарорат 5 даражага кўтарилган. Бироқ шу давр ичида штатнинг ўзи учун август ва сентябрдаги ўртача ҳарорат 8-9 даражага ошган. Мутахассислар буни глобал иссиқлик билан боғлашмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид