Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия фаолияти тикланади
Абдулазиз Комилов Жайхун Байрамов билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
2020 йилнинг 7 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Озарбойжон ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Турли даражаларда бўлажак икки ва кўп томонлама, жумладан Ўзбекистоннинг МДҲда раислиги доирасида кўзда тутилган тадбирлар жадвали ва бошқа ташкилий масалалари кўриб чиқилди.
ТИВ хабарига кўра, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари коронавирус пандемияси келтириб чиқарган янги ҳолатларга қарамай, Ўзбекистон-Озарбайжон икки томонлама алоқалари фаол ривожланиб бораётгани, товар айланмаси жорий йилнинг январидан июлигача 163 фоизга ўсганини алоҳида таъкидладилар.
Томонлар Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссия фаолиятини тиклаш бўйича келишувга эришдилар.