Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда тез ёрдам хизматига мурожаатлар сони яна кўпайишни бошлади
Тана ҳарорати ошгани сабаб чақирувлар эса 2,5 мингдан 3,5 мингтагача кўпайган.
Ўзбекистонда тез ёрдам хизматига мурожаатлар сони яна кўпайишни бошлади. Бундан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотлари дарак бермоқда.
«Охирги 5-6 кундаги статистикага кўра, 26 августдан бошлаб тез ёрдам хизматига мурожаатлар сони 29,3 мингдан, 34,2 мингача ошган. Ушбу мурожаатларнинг ўткир респиратор билан боғлиқ чақирувларнинг сони 2,2 мингдан 3,0 мингтагача ошди. Тана ҳарорати ошгани сабаб чақирувлар эса 2,5 мингдан 3,5 мингтагача кўпайган», - деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Фаррух Шарипов.
Шу билан бирга, амбулатор-поликлиника муассасаларига артериал босимнинг кўтарилиши, ортиқча вазн, қандли диабет каби хасталиклар билан мурожаатлар кўпайган. Пневмония белгилари сабаб қилинган мурожаатлар сони 244 нафардан 305 нафаргача ошган.
Эслатиб ўтамиз, 15 августдан Ўзбекистонда карантин юмшатилди. Транспортга ва бозорлар фаолиятига босқичма-босқич рухсат берилди.
Бундан ташқари, 5 сентябрдан бошлаб қатор фаолият турларига рухсат берилди. Улар орасида умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона), томоша ва маданий-кўнгилочар объектлар (фақатгина театр ва кинотеатр) ҳамда парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар бор.
Мавзуга оид
11:31 / 10.11.2025
Яшнободда тез ёрдамга қўшимча куч: қутқарувчилар беморни юқори қаватдан туширди
09:16 / 31.10.2025
Тошкентда «Mercedes-Benz» тез ёрдам автомобили билан тўқнашди
13:40 / 27.09.2025
Марғилонда тез ёрдам машинаси ЙТҲга учраши оқибатида икки киши жароҳат олди
19:40 / 04.08.2025