18:00 / 07.09.2020
7288

Қорақалпоғистонда лойиҳа қиймати 376,7 млн доллар бўлган Бўстон канали қурилмоқда

Қорақалпоғистонда Хитой ва маҳаллий 14та пудратчи компаниялар томонидан амалга оширилаётган, Элликқалъа, Беруний ва Тўрткўл туманларини кесиб ўтувчи Бўстон канали қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилашга қаратилган бу лойиҳанинг умимий қиймати 376,7 млн. долларни ташкил этади. 

Қурилиш ишлари Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда, дейилади Элликқалъа тумани ҳокимлигининг Kun.uz'га берган маълумотида.

Қайд этилишича, каналга ишга тушгандан кейин Элликқалъа, Беруний  ва Тўрткўл туманларидаги 100 минг гектар суғориладиган ерларида сув ресурсларини бошқариш яхшиланади.

Йилига 269 млн. м3 сув иқтисод қилинади. 402дан ортиқ насос станциялари тўхтатилиб, йилига 6,9 млн доллар миқдорида электр энергияси ва фойдаланиш харажатлари иқтисод қилинади.

Top