Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙПХ инспекторларига бўйсунмай ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйган ҳайдовчи 6 суткага қамалди
Самарқанд шаҳар маъмурий ишлар бўйича суди томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан олти сутка маъмурий тартибда қамоқ жазоси тайинланди.
2020 йил 3 сентябрь куни соат тахминан 23:45ларда Самарқанд шаҳар Қўшҳовуз кўчасида яшовчи, 2001 йилда туғилган Н.Т. Самарқанд шаҳар М.Улуғбек кўчаси бўйлаб ўзига тегишли “Нексия-2” русумли автомашинани бошқариб келаётган вақтида Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ инспектори томонидан унга тўхташ ишораси берилган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмай, ҳаракатни давом эттирган.
Шубҳали бўлган ушбу транспорт воситасига Самарқанд шаҳар Беруний ва М.Улуғбек кўчалари чорраҳасида хизмат ўтаётган ЙПХ инспектори томонидан ҳам тўхташ ишораси берилишига қарамасдан, ҳайдовчи такроран ЙПХ инспекторларининг қонуний талабларини бажармасдан кескин ҳаракатланишда давом этган.

Ҳайдовчининг шахсига тезкорлик билан аниқлик киритилиб, ушланди.
Унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183, 194, 195-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, белгиланган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ва тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқишлик учун Самарқанд шаҳар маъмурий ишлар бўйича судига юборилди.
Самарқанд шаҳар маъмурий ишлар бўйича суди томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан олти сутка маъмурий тартибда қамоқ жазоси тайинланди, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
10:01 / 07.01.2026
Самарқандда шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих чиқариб олди
11:10 / 30.12.2025
Самарқанд вилоятини ривожлантириш бўйича Президент қарори қабул қилинди
12:40 / 26.12.2025