Жаҳон | 22:56 / 08.09.2020
7990
1 дақиқада ўқилади

Apple 15 сентябрда янги iPhone’ларни тақдим қилади

Apple компанияси янги смартфонларининг анъанавий кузги тақдимоти 15 сентябрда ўтишини маълум қилди. Коронавирус пандемияси сабабли тақдимот одатдагидан бир ҳафта кеч ва томошабинларсиз ўтади. 

Фото: Bloomberg

АҚШ компанияси бирданига 4 та янги iPhone’ни тақдим қилади. Манбалар маълумотларига кўра, тақдимотда 5,4 ва 6,1 дюймли iPhone 12 ҳамда 6,1 ва 6,7 дюймли iPhone 12 Pro ва Pro Maх намойиш қилинади. Биринчи марта барча смартфонлар OLED-дисплей билан жиҳозланади. Шунингдек, янги смартфонлар 5G-тармоғини қўллаб-қувватлайди.    

Смартфонлар одатдагидан кечроқ сотувга чиқади. Унинг санаси тақдимотда ошкор қилиниши мумкин. Аввалроқ Apple гаджетлари сентябрда сотувга чиқмаслигини тасдиқлаган. 

Бундан ташқари, АҚШ компанияси янги iPad Air планшетини, янги авлоддаги Watch смарт-соатларини ва HomePod “ақлли” карнайининг кичикроқ версиясини тақдим қилиши мумкин.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид