Коронавирус қурбонларини “ортиқча юк” деб атаган Молдованинг бош эпидемиологи истеъфога чиқди
Николае Фуртунэ 7 сентябрь куни телеэфирда қилган чиқиши чоғида "коронавирус ўзи ва атрофдагилар учун ортиқча юк бўлганларни олиб кетгани"ни айтганди.
Молдованинг бош эпидемиологи, жамоат соғлиғини сақлаш миллий агентлиги директори Николае Фуртунэ коронавирус қурбонлари тўғрисида номаъқул сўзларни айтгани учун истеъфога чиқди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
"Бош вазир Ион Кику жамоат соғлиғини сақлаш миллий агентлиги директори Николае Фуртунэни ҳузурига таклиф қилди, суҳбат чоғида Николае Фуртунэ ўз истеъфоси ҳақида эълон қилди", - дейилади хабарда.
Агентлик директори вазифасини бажарувчи этиб унинг ўринбосари Василий Гуштюк тайинланган.
Фуртунэ 7 сентябрь куни телеэфирда қилган чиқиши чоғида "коронавирус ўзи ва атрофдагилар учун ортиқча юк бўлганларни олиб кетгани"ни айтганди.
"Сурбет кўринмоқчи эмасман, аммо бутун дунёда COVID-19 атрофдагилар учун ортиқча юк бўлганларни олиб кетди. Бу инсонлар саратоннинг, диабетнинг сўнгги босқичларидан азоб чекаётган, юрак-қон томир касалликлари бўлганлар эди. Бу Италия, Франция ва афсуски, Молдовада содир бўлди", - деганди Фуртунэ.
У эртаси куни бу сўзлари учун узр сўраб, уни нотўғри тушунишганини айтди, бироқ президент ва ҳукумат ундан истеъфога чиқишни талаб қилди.
Молдовада касаллик юқтирганлар сони 40 мингдан ошган, 1074 киши вафот этган.
Мавзуга оид
00:09 / 13.11.2024
Молдова ҳудудидан яна бир дрон топилди
23:38 / 10.11.2024
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди
21:13 / 05.11.2024
Кремл россияпараст номзод мағлубиятидан кейин Молдовадги президентлик сайловларини «адолатсиз» деб атади
08:50 / 04.11.2024