Ўзбекистон | 21:30 / 08.09.2020
8267
2 дақиқада ўқилади

«Россияга кетишдан олдин касб ва тил ўргатилади» - Ўзбекистонда янги миграция тизими йўлга қўйилмоқда

Бугун, 8 сентябрь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Россияда вақтинча ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Сенатнинг ҳукуматга киритган сўровномаси муҳокама этилди. Тадбирда вазир ўринбосари Эркин Муҳиддинов янги жорий этилаётган миграция тизими ҳақида маълумот берди.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

«Россияга борган ўзбек мигранти патент олишни 25 кун кутади. Патент бўлмаса ишлай олмайди. Бу борада ҳукуматлараро келишувга эришиш учун яқинда Россияга жўнаб кетяпмиз.

Тубдан янги бўлган, хавфсиз ва қонуний миграция тизими яратиляпти. Бу 3та йўналишдан иборат.

Биринчиси, хорижда ишламоқчи бўлган фуқароларни кетишидан олдин тайёрлаш. Яъни касб ва хорижий тилларни ўргатиб, уларга ишлаш учун чет элга боришига ёрдам бериш.

Иккинчиси, хорижда ишлаётган пайтида уларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш.

Учинчи йўналишда ватанга қайтганидан кейин маҳаллий меҳнат бозорига реинтеграция қилиш, яъни бандлигини таъминлаш.

Россия мисолида олсак, бу мамлакатда ишлаш истагини билдирган 2 мингдан ортиқ фуқароларни республикадаги 33та марказда касб-ҳунарга ўқитишни йўлга қўйдик.

Яқин кунларда рус тили курсларини ҳам ташкил қиламиз. Бунинг учун Россия халқлар дўстлиги университети вакилларини Ўзбекистонга таклиф этганмиз. Улар келиб ҳозирда ҳар бир вилоятни айланиб, марказларга маҳаллий ўқитувчиларни жалб этишмоқда. Янги методикаларни ўргатишяпти.

Бундан ташқари, суғурта полисларини расмийлаштира бошладик. Мазкур суғурталар тўловлари вазирлик ҳузуридаги жамғарма томонидан қоплаб бериляпти.

2020 йил июнь ҳолатига кўра, 2 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик турли давлатларга ишлаш учун кетган. Улардан 1,6 миллион киши Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!