Украина Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини сотиб олмаслигини билдирди
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг сўзларига кўра, Киев коронавирусга қарши вакцинани олиш бўйича Евроиттифоқ ва АҚШ билан яқин мулоқотда.
Украина Европа Иттифоқи ва АҚШ ишлаб чиқарувчиларининг коронавирусга қарши вакцинасини олиш учун Россияда ишлаб чиқарилган вакцинадан воз кечади. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба маълум қилди.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатда COVID-19 коронавирусига қарши вакцинани оммавий ишлаб чиқара оладиган корхоналар борлигини, ҳукумат вакцина ишлаб чиққан мамлакатлар билан музокаралар олиб бораётганини айтганди.
Россия Украинага коронавирусга қарши вакцинани таклиф этса Киев бунга қандай жавоб қайтариши тўғрисидаги саволга жавоб бераркан, Кулеба "Биз бу соҳада Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа мамлакатлар билан самарали ҳамкорлик қилмоқдамиз", деб жавоб берди.
Унинг қайд этишича, Киев коронавирусга қарши вакцинани олиш бўйича Евроиттифоқ ва АҚШ билан яқин мулоқотда.
Август ўрталарида Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцинани рўйхатга олганди. Маълум қилинишича, вакцинани сотиб олиш учун 20дан ортиқ мамлакатдан буюртма тушган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ва соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев “Коммерсантъ” нашрига берган интервьюсида Ўзбекистон коронавирусга қарши Россия вакциналарини сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқаётганлигини айтганди.
Мавзуга оид
21:13
Суджаликлар яна бир бор ўз яқинлари эвакуацияси учун гуманитар йўлак сўради
20:43
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
14:56
Макрон ва Стармер Трамп ғалабасидан кейин ҳам Украинани қўллашда «собит» бўлишга ваъда беришди
11:51