Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳимоя ордери берилган аёлнинг эрига қуролдан фойдаланиш тақиқланади
Қонунчиликка ҳимоя ордери билан боғлиқ бир неча қўшимчалар киритилиши кутилмоқда.
Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг йиғилишида баъзи қонун ҳужжатларига киритилиши кутилаётган қўшимчалар хусусида сўз борди.
«Ўзбекистонда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан сақлаш бўйича ҳимоя ордери бериш тизими йўлга қўйилган. Тазйиқ ёки зўравонликка учраган аёлга ҳимоя ордери берилгани билан, унинг талабларини бажармаганларга кўриладиган жавобгарлик йўқ. Эндиликда ордер талабларини бузган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади.
Тазйиқ ёки зўравонликка учраган аёл ўзига етказилган моддий ва маънавий зарар учун фуқаролик судига мурожаат қиладиган бўлса, у суд божини тўлашдан озод қилинади.
Шунингдек, ҳимоя ордери берилган аёлнинг турмуш ўртоғига қуролдан фойдаланиш ҳуқуқи тақиқланади», деди қўмита раиси, сенатор Ботир Матмуратов 8 сентябрь куни ўтказилган йиғилишда.
Қайд этилишча, мазкур қўшимчалар Сенатнинг 11 сентябрь куни ўтказилиши кутилаётган 7-ялпи мажлисида маъқулланиши кутилмоқда.
Маълумот учун, ҳимоя ордери – тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан таъсир кўрсатиш чоралари қўлланишига сабаб бўладиган ҳужжат ҳисобланади.
Ҳимоя ордери бериш тартиби «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунда белгиланган.
Мавзуга оид
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
11:19 / 19.05.2026
Шартли озод қилинган шахслар устидан назорат кучаяди
21:46 / 18.05.2026