Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг махфий фазовий кемаси орбитада номаълум жисм қолдирди - ОАВ
Хитойнинг сир тутилаётган кўп маротабалик фазовий кемаси синов парвози давомида орбитада номаълум жисм қолдирди. SpaceNews нашрининг ёзишича, янги объектга NASA агентлиги каталогида NORAD ID 46395 белгиси берилган.
Нашр маълумотларига кўра, ушбу жисм 348 км баландликда жойлашган. Мутахассислар ҳозирча унинг вазифалари нимадан иборатлигидан бехабарлар. Тахмин қилинишича, у Хитой кемаси орбитадан чиқиб кетишига 2 айлана қолганда орбитага чиқарилган.
Космоплан деб таърифланаётган Хитой кемаси орбитага 4 сентябрда “Чанчжэн-2F” ракетаси ёрдамида чиқарилган. Бу Хитойда ишлаб чиқилган биринчи шундай қурилмадир. Кема 2 кун орбитада қолгач, 6 сентябрда Ерга қайтган.