Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Тараққиёт дастури Ўзбекистонда стартаплар танловини эълон қилди. 40та ғолибга 50 млн сўмдан берилади
Ушбу танловга Ўзбекистон бўйлаб 16 ёшдан катта барча шахслар 2020 йилнинг 16 сентябригача ўз лойиҳаларини топшириши мумкин. Ўзбекистонда ёшларнинг бошланғич ташаббусларини қўллаб-қувватлаш дастурининг бешинчи даври иштирок этиш учун аризалар қабул қилиш бошланди. 40та энг яхши лойиҳалар муаллифлари 50 миллион сўмгача грантларга эга чиқишлари мумкин.
Жумладан, дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Тезлаштириш – вақт ва ресурсларни тежаб, лойиҳанинг ҳаётийлигини тезда текшириб кўринг;
- Билимлар – инновацион ғоя ва стартап лойиҳасини бошлаш ва ривожлантириш учун методология ва воситалар;
- Лойиҳа бўйича йўл харитаси – иштирокчилар томонидан бизнес-устоз билан биргаликда ишлаб чиқилади;
- Маҳорат-дарслари ва маслаҳатлар – онлайн семинарларда иштирок этиш ва мураббийлар ва бозор мутахассисларидан тажриба олиш;
- Маркетинг ва мижозларни тадқиқ қилиш – мақсадли аудиторияни аниқлаш, қиймат таклифлари ва лойиҳа гипотезаларини синаш;
- Ҳамкорлик – маҳсулот/хизматнинг минимал ишчи моделини яратиш, уни синовдан ўтказиш ва фикр-мулоҳаза олиш учун шерик ташкилотларнинг ресурсларидан фойдаланиш;
- Инвесторларга тақдимот – финалистлар демо куни стартапларини намойиш этишади ва лойиҳани амалга ошириш учун сармояларни жалб қилишлари мумкин;
- Молиявий кўмак ва совринлар – энг яхши 40 та лойиҳа қимматбаҳо совғалар ва лойиҳани ривожлантириш учун 50 миллион сўмгача мақсадли грантларга эга бўлади;
- ПР қўллаб-қувватлаш – инвестицияларни жалб қилишда ёрдам бериш ва хорижий давлатларнинг тезлаштириш дастурларида иштирок этиш.
Start-up'ларни амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача бўлган грантлар (ҳар бир ҳудуддан 3 тагача ва Тошкент шаҳрида 10 тагача лойиҳалар) “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси ва Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт Дастури томонидан ажратилади.

Танловга 16 ёшдан катта ёшлар тадбиркорлар, ихтирочилар, талабалар, олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва тадқиқотчилари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей битирувчилари иштирок этишлари мумкин. Қизлар бошчилигидаги лойиҳалар ва жамоаларга ёки қизларнинг ҳаммуаллифи бўлган жамоаларга устувор аҳамият берилади.
Танловнинг амалга оширилиш тартиби қуймдагича:
Дастурда иштирок этиш бепул, тадбирлар онлайн тарзда ўтказилади. Уч ойлик иштирок этиш жараёнида нафақат ғояни синаб кўриш, технология соҳасидаги тадбиркорнинг кўникмалари ва салоҳиятини ривожлантириш, балки o'z start-up'ингизни яратишни бошлаш ва уни ишга тушириш учун маблаг ъолиш мумкин бўлади.
Ушбу танлов ҳақида тўлиқ маълумот:
Дастурда сиҳтирок эциҳ шартлари ва ариза шакли, лойиҳаларни танлаш мезонлари ва сиҳтирокчиларга қўйилган талаблар тўғрисида маълумотни startupinitiatives.uz саҳофасидан олишингиз мумкин.
Дастур янгиликларидан бохабар бўлиш учун:
Телеграм канал: t.me/startup_initiatives
Facebook саҳифаси: fb.com/startupuzb
Қўшимча маълумотлар учун қуйидаги рақамга мурожаат қилишингиз мумкин: +99890 317-39-59
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
08:15 / 08.06.2026
БМТ кучли Эль-Ниньо ҳақида огоҳлантирди
08:10 / 06.06.2026
Украина БМТ Хавфсизлик кенгашини фавқулодда йиғилишга чақирди
12:20 / 04.06.2026