Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланиш ҳолатлари 500тадан ошиб кетди
Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши яна тезлашмоқда: мамлакатда кунлик касалланиш кўрсаткичи бир ой ичида илк марта 500тадан кўпроқни ташкил этди.
9 сентябрь куни Ўзбекистонда 512 кишига COVID-19 ташхиси қўйилди, деб маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Таққослаш учун, кунлик янги ҳолатлар 6 сентябрда 293та, 7 сентябрда 312та, 8 сентябрда 443тани ташкил этган эди.
Расмий статистикага кўра, жами ҳолатлар 44 930 та, тузалганлар 42 212 нафар, қурбонлар эса 366 нафарни ташкил этмоқда. 9 сентябрь куни 6 киши вафот этгани хабар қилинди.
Янги ҳолатлар (+512)
20 августдан кейинги вақт давомида кунлик касалланиш кўрсаткичи 500тага етмаётган, бир ой ичида фақат 4 марта кунлик ўсиш 400дан кўпроқни ташкил этганди.
- Тошкент шаҳри – 331
- Тошкент вилояти – 105
- Қашқадарё вилояти – 30
- Самарқанд вилояти – 12
- Андижон вилояти – 11
- Наманган вилояти – 9
- Фарғона вилояти – 6
- Хоразм вилояти – 6
- Навоий вилояти – 2
Тузалганлар (+314)
Касаллик қайд этилган жами 44 930 бемордан 42 212 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.
- Тошкент шаҳри – 188
- Тошкент вилояти – 98
- Самарқанд вилояти – 9
- Наманган вилояти – 8
- Фарғона вилояти – 5
- Хоразм вилояти – 4
- Андижон вилояти – 2
Ўлим ҳолатлари (+6)
Вазирлик 9 сентябрь куни 6та ўлим ҳолати ҳақида маълумот берди. Расмий статистикада коронавирус қурбонлари жами 366 нафар деб кўрсатилмоқда.
- Мирзо Улуғбек туманида яшаган 83 ёшли М.М. (аёл)
- Янгийўл туманида яшаган 56 ёшли Э.Д. (эркак)
- Юнусобод туманида яшаган 56 ёшли Э.А. (эркак)
- Шайхонтоҳур туманида яшаган 59 ёшли З.А. (эркак)
- Олмазор туманида яшаган 59 ёшли У.Т. (эркак)
- Чирчиқ шаҳрида яшаган 55 ёшли Ғ.Д. (эркак)

Айни пайтда даволанаётган 2 352 нафар бемордан 427 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023