Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марғилонда 35 000 000 сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Марғилон шаҳри "Ипак йўли" МФЙ ҳудудида яшовчи А.А. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати.
У 4 сентябрь куни соат 13:00ларда номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги шкафидан умумий нархи 35 000 000 сўмлик аёллар тилла-тақинчоқлари ва 150 000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни О.М. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
“Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
16:25 / 17.01.2026
Марғилонда тергов бошлиғи 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У айбсиз одамни қаматиб бериш учун 18 минг доллар сўраган
12:05 / 07.01.2026
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ шахснинг пуллари ўғирланган – манба
14:39 / 06.01.2026
Германия тарихидаги энг йирик банк ўғрилиги: биринчи муҳим далил топилди
11:55 / 03.01.2026