Жаҳон | 20:13 / 10.09.2020
7917
1 дақиқада ўқилади

Россиядаги хорижликларнинг виза ва меҳнат патентлари муддати узайтирилиши мумкин

 Россия ИИВ 19 март куни пандемия сабабли хориж фуқаролари Россияда бўлиб туриш муддатини узайтириш имкониятига эга бўлганини хабар қилганди.

Фото: РИА Новости

Россия ИИВ хориж фуқароларининг амал қилиш муддати 15 сентябрда тугайдиган виза ва меҳнат патентларини узайтириш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат ИИВ миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова маълум қилди.

 "Бугунга келиб муҳлати 15 сентябргача бўлган визалар, меҳнат қилишга берилган рухсатномалар, патентлар, вақтинчалик яшаш рухсатномаларининг амал қилиши тўхтатилади. Ҳозирда ушбу муддатни узайтириш масаласи кўриб чиқилмоқда", - деди Казакова.

 Россия ИИВ 19 март куни пандемия сабабли хориж фуқаролари Россияда бўлиб туриш муддатини узайтириш имкониятига эга бўлганини хабар қилганди. Унга кўра, миграция рўйхатига туриш, патент, визалар муддатини узайтириш мумкин бўлганди. Май ойида эса 15 июнда муддати тугаган ҳужжатларнинг амал қилиши 93 кунга узайтирилиши маълум қилинганди.

 Аввалроқ Россия ИИВ хорижликларнинг фуқаролик олишини осонлаштирувчи янги қонунни тайёрлаётгани хабар қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид