Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда фотосурат учун 2200 доллар талаб қилган аёл ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 3 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида 42 ёшли С.Н. (аёл) таниши 43 ёшли Ф.А. (аёл)нинг шахсий фотосуратларини қўлга киритган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
С.Н. уларнинг Ф.А. учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотлар сирасига киришини билган ҳолда, келгусида ушбу расмларни уни яқин қариндошларига ҳамда интернет тармоғи орқали тарқатиб шарманда қилиш билан қўрқитиб, ҳаракатларни амалга оширмаслик эвазига Ф.А.дан 2.200 АҚШ доллари миқдордаги пулларни товламачилик йўли билан талаб қилиб келаётганлиги аниқланган.
Жорий йилнинг 4 сентябрь куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд шаҳар Университет хиёбонида С.Н. таниши Ф.А.дан 2200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича С.Н. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
15:30 / 03.02.2026
Самарқандда кунига 500 тонна чиқинди саралайдиган станция қурилади
10:53 / 29.01.2026
Самарқандда ёлланма қотил орқали танишини ўлдирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
10:30 / 29.01.2026
Самарқандда табиатга 422 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
14:43 / 28.01.2026