Арманистонда 2021 йилнинг 11 январигача карантин жорий этилди
Ҳукумат қарорига мувофиқ, карантин муддати якунлангунига қадар мамлакатга қуруқлик орқали кириш тақиқланади.
Арманистон ҳукумати фавқулодда ҳолат режими муддати якунига етиши муносабати билан мамлакатда 2021 йилнинг 11 январигача карантин жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда ҳукумат расмий сайтида хабар берилмоқда.
"Бутун дунёдаги эпидемик вазиятни ҳамда Арманистонда коронавирус инфекцияси тарқалаётганлигини ҳисобга олиб, Арманистон ҳукумати 11 сентябрдан 2021 йил 11 январгача бутун мамлакат ҳудудида карантин режимини жорий этишга қарор қилди", - дейилади хабарда.
Ҳукумат қарорига мувофиқ, карантин муддати якунлангунига қадар мамлакатга қуруқлик орқали кириш тақиқланади. Истисно тариқасида дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари, аза маросимларига келаётганлар ҳамда халқаро юк ташувларини амалга ошираётган ҳайдовчиларга мамлакат ҳудудига киришга рухсат берилади.
Арманистонга кириб келган барча шахслар тиббий текширувдан ўтказилади ва касалланиш белгилари аниқланган ҳолларда шифохонага ётқизилади.
Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 45 503 кишига етган. Вирус республика аҳолисининг 1,4 фоизга яқин аҳолисида аниқланган.
Мавзуга оид
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
10:10 / 09.10.2024
РФ чегарачилари Арманистон ва Эрон чегарасини қўриқлашни тўхтатади
20:10 / 02.10.2024
Ўзбекистонлик хоккейчилар илк маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этади
20:16 / 27.09.2024