Асоссиз оширилган нархлар, терминаллар йўқ, муддати ўтган маҳсулотлар — сирдарёлик истеъмолчилар эътирози
2020 йил 10 сентябр куни Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги ташкил этилганлигига 1 йил бўлганлиги муносабати билан Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманини агентликнинг вилоят ҳудудий бошқармаси раҳбари Қомус Юлдашев олиб борди ва агентликнинг вазифалари, ўтган 1 йил мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.
Ўтган бир йил мобайнида агентликка жами 400 га яқин мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатлар асосан шикоят мазмунида бўлиб, уларнинг 64 таси Марказий аппарат веб сайти орқали, 9 таси агентлик раҳбарияти томонидан ўтказилган сайёр қабулларда, 97 таси ҳудудий бошқарма сайёр қабулида, қолган 151 таси тўғридан-тўғри ҳудудий бошқарманинг ишонч телефони ҳамда бошқа ташкилотлар орқали келиб тушган. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасига кўра 300 млн сўмга яқин маблағлар истеъмолчилар фойдасига ундириб берилган.
Соҳалар кесимида таҳлил қилинганда: коммунал соҳалар бўйича жами 228 та, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида жами 99 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб мурожаатлар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилиб аксарияти истеъмолчилар фойдасига ижобий ҳал этилган.
Фуқаролардан асосан, дорихоналарда нархларнинг асоссиз оширилиши, савдо шохобчаларида терминалларнинг йўқлиги, муддати ўтган маҳсулотларнинг сотилиши, коммунал корхоналарида эса тузилган шартномаларнинг корхоналар томонидан бажарилмаслиги юзасидан шикоятлар тушган.
Реклама соҳасини тартибга солиш юзасидан Агентлик томонидан барча туман ва шаҳарларда ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, вилоятдаги 320 га яқин ташқи реклама конструкциялари воситалари хатловдан ўтказилган.
Агентлик ва ҳудудий бошқармаси томонидан ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган рекламаларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан доимий мониторинг ишлари олиб борилмоқда. Натижада, телеграм каналлари ва интернет тармоқларидаги 100 дан ортиқ ноқонуний рекламалар (спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари, биологик дори воситалари) ижтимоий тармоқлардан олиб ташланган.
Тадбир сўнгида фаол блогер ва журналистларга Агентлик томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Шуҳрат Юнусов, Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
13:10 / 06.10.2024
Антикоррупция агентлиги: Сирдарё вилоятида 5 нафар ҳоким коррупциявий жиноят содир этган
13:20 / 29.09.2024
Сирдарёда Гулистон Сув иншоотлари бошқармаси ер кадастри бўлим бошлиғи ушланди
19:22 / 21.09.2024