Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёлик йигит 2 млрд сўмлик киберўғриликда ушланди
Сирдарё вилоятида яшовчи йигит Telegram орқали тарқатилган зарарли APK вирус дастури ёрдамида 200 дан ортиқ фуқаронинг банк карталаридан 2 млрд сўмдан ортиқ маблағни ноқонуний ечиб олгани аниқланди.
Ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Сирдарё вилоятида яшовчи шахс томонидан содир этилган йирик миқёсдаги кибержиноят фош этилди.
Маълум бўлишича, гумонланувчи Telegram мессенжери орқали тарқатилган зарарли APK вирус дастуридан фойдаланиб, фуқароларнинг мобил қурилмаларига кириш имкониятини қўлга киритган. Шундан сўнг у уларнинг банк карталарига уланган маълумотлардан фойдаланиб, пул маблағларини ноқонуний равишда ечиб олган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу усул орқали 200 дан ортиқ фуқаро жабрланган бўлиб, уларга етказилган моддий зарар 2 млрд сўмдан ортиқни ташкил этган.
Текширувлар давомида гумонланувчи жами 121 та кибержиноят содир этгани аниқланган. Ҳозирда у процессуал тартибда ушланиб, қамоққа олинган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур ҳолат юзасидан қўшимча тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мутахассислар фуқароларни номаълум манбалардан юборилган ҳаволалар ва дастурларни юклаб олмасликка, шахсий ва банк маълумотларини ҳимоя қилишга жиддий эътибор қаратишга чақирмоқда.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
08:36 / 12.05.2026
Telegram орқали алданган бухгалтер фирибгарларга 1 млрд сўм ўтказиб берди
18:35 / 05.05.2026
Telegram’даги тузоқ – Ўзбекистонда Россия-Украина урушига ёлловчи шахслар пайдо бўлмоқда
13:52 / 01.05.2026