Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрияда коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпайганлиги сабабли янги чеклов чоралари киритилди
Эндиликда нафақат жамоат транспорти ва биринчи зарурат буюмлари дўконларида, балки барча дўконларда ҳамда мактабларда ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди.
Австрия ҳукумати коронавирус юқтириш ҳолатлари сони ошганлиги сабабли ниқоб тақиш шарт бўлган жамоат жойлари рўйхатини кенгайтирди ва янги чеклов чораларини жорий этди. Бу ҳақда Австрия канцлери Себастьян Курц маълум қилди.
"Вазият яна жиддийлашмоқда. Кейинги ҳафталарда рақамлар ўсишда давом этди. Сизларни янада ҳушёр бўлишга чақираман", - деди Курц.
Курцнинг сўзларига кўра, эндиликда нафақат жамоат транспорти ва биринчи зарурат буюмлари дўконларида, балки барча дўконларда ҳамда мактабларда ниқоб тақиш мажбурий. 14 сентябрдан қаҳвахона ва ресторанлар официантлари ҳам ниқоб тақишлари шарт.
Бундан ташқари, канцлернинг айтишича, бино ичида 50дан ортиқ ҳамда очиқ ҳавода 100дан ортиқ киши иштирокида шахсий маросимлар ўтказиш тақиқланади.
Курц коронавирус тарқалиши суръати тезлашадиган бўлса, чоралар янада қатъийлаштирилишини айтди.
Австрияда охирги суткаларда 580 та янги касалланиш ҳолатлари аниқланди, икки киши вафот этди.
Мамлакатда пандемия бошланганидан буён 31,8 минг ҳолат қайд этилган, 750 бемор вафот этган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия ва БМТ раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
20:19 / 01.06.2026