Қирғизистон Ўзбекистон билан мунтазам авиақатновни тиклайди
Ҳозирда Ўзбекистон билан мунтазам авиарейсларни тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон республика штаби хабар берди, деб ёзмоқда 24.kg.
Аниқлик киритилишича, 14 сентябрдан бошлаб улар Тошкент - Бишкек - Тошкент йўналиши бўйича амалга оширилади.
Авиакомпаниялар ушбу йўналишда авиачипталар сотувини бошлади. Тошкентга парвозлар ҳафтада бир марта амалга оширилади.
Қирғизистон 17 сентябрдан бошлаб Қозоғистон билан ҳам парвозларни тиклашни режалаштирган. Олмаота - Бишкек - Олмаота йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади, кейинчалик уларнинг сони кўпаяди.
2020 йил 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги автойўл ўтказиш пунктларига нисбатан кириб-чиқиш бўйича чекловлар санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда бекор қилинди.
Унга кўра, қуйидаги тартиб жорий этилди:
охирги 14 кун Қирғизистон Республикасида бўлиб турган ёки сўнгги 72 соат давомидаги коронавирус инфекциясига ПЗР тест текширувининг манфий натижалари тўғрисида маълумотномаси мавжуд бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасига кириб келганда карантин назоратига олинмайди;
Қирғизистон Республикасига чиққан ҳамда фақатгина ушбу мамлакат ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари республикага қайтиб киргандан сўнг карантин назоратига олинмайди;
мазкур банднинг 3 ва 4 хатбошисида белгиланган ҳолатлардан ташқари барча вазиятларда Ўзбекистон Республикасига кириб келувчи шахслар ўрнатилган тартибда карантин назоратига олинади.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024