Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага беришнинг аниқ механизмлари белгиланмоқда
Ерни ижарага бериш шартномаси муддатидан илгари бекор қилинса, ижарачи шартномада назарда тутилган муддат якунига қадар ердан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Сенатнинг 7-ялпи мажлисида «Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун маъқулланди.
Мазкур ҳужжат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги, «Яйловлар тўғрисида»ги, «Ўрмон тўғрисида»ги, «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш белгиланмоқда.
Сенатор Баҳодир Тожиев қонун билан белгиланаётган асосий ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.
«Ҳужжатда инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик асосида қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ерлар, шунингдек, лалми ерлар ва ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерларини ижарага беришнинг аниқ механизмлари белгиланмоқда.
Шунингдек, қонунда ерни ижарага бериш шартномаси муддатидан илгари бекор қилинса, ижарачи шартномада назарда тутилган муддат якунига қадар ердан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши кўрсатилган», дея сенаторнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
11:46 / 19.06.2026
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратади
18:05 / 16.06.2026
“Э, онангни... 11 гача ёпмасанг, тиқиб юбораман!” — Музработда фермерлар ҳақоратланди
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026