Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп 11 сентябрдаги терактлардан кейин киритилган фавқулодда вазият режимини узайтирди
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШда 2001 йил 11 сентябрдаги терактлардан кейин киритилган фавқулодда вазият режимини яна бир йилга узайтирди.
“2001 йил 14 сентябрда фавқулодда вазият режимининг киритилишига олиб келган террорчилик хавфи ҳамон сақланиб қолмоқда”, деб маълум қилган Трамп конгрессга йўллаган мактубида.
Фавқулодда вазият режими президентга исталган вақтда қўллаши мумкин бўлган баъзи қўшимча ҳуқуқий ваколатларни беради.
Фавқулодда вазият режими АҚШда террорчилар самолётларни эгаллаб олиб, улар ёрдамида Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази минораларига ва Пентагон биносига ҳужумлар амалга оширгандан 3 кун ўтгач киритилган. Террорчилар эгаллаб олган яна бир самолёт Пенсильвания штатида қулаган. Терактлар давомида умумий ҳисобда 3 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Ўшанда президент Кичик Жорж Буш фавқулодда вазият киритиш заруратини “АҚШга янги ҳужумлар содир этилиши хавфи сақланиб қолаётгани” билан тушунтирган.
Амалдаги қонунларга кўра, АҚШ президенти 11 сентябрдан кейин 90 кун ичида конгрессга фавқулодда вазият режимини яна бир йилга узайтириши ҳақидаги хабарномани йўлламаса, унда унинг амал қилиши автоматик равишда тўхтайди.
Мавзуга оид
23:32 / 01.05.2026
Қирол ва қиролмас учрашуви. Чарлз III Оқ уйда орийча мастер-класс кўрсатди
22:06 / 01.05.2026
АҚШ Ўзбекистонга 26 мигрантни депортация қилди
21:58 / 01.05.2026
Эрон АҚШ билан тинчлик музокаралари доирасида янги таклиф юборди
20:28 / 01.05.2026