Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЮНЕСКОда Ўзбекистон номоддий мероси тарғиботига доир саъй-ҳаракатлар тақдим этилди
2022-2026 йилларда Ўзбекистоннинг мамлакатдаги бой номоддий маданий меросни сақлаш ва кўпайтиришига доир саъй-ҳаракатлари тақдимоти ўтказилди.
Фото: Туризм қўмитаси
8-10 сентябрь кунлари Ўзбекистоннинг доимий ваколатхонаси Париждаги ЮНЕСКО штаб-квартирасида бўлиб ўтган Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш Конвенциясига аъзо давлатлар Бош ассамблеясининг 8-сессиясида иштирок этди.
Туризм қўмитаси хабарига кўра, номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича Ҳукуматлараро қўмита (НМММҲҚ) аъзолигига Ўзбекистон номзодини илгари суриш доирасида 2022-2026 йилларда Ўзбекистоннинг мамлакатдаги бой номоддий маданий меросни сақлаш ва кўпайтиришига доир саъй-ҳаракатлари тақдимоти ўтказилди.
ЮНЕСКО шафелигида номоддий маданий меросни оммалаштиришга йўналтирилган тадбирлар (“Шарқ тароналари”, “Мақом” ва “Бахши” мусиқий фестиваллари)нинг ўтказилишида доимий кўмак учун - UNESCO котибиятига, шунингдек Ўзбекистон элементларини, жумладан 2019 йилда Хоразм лазгисини Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритишга доир саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаганлик учун НМММҲҚга миннатдорчилик билдирилди. Ўзбекистон томондан бахшилик санъатининг ЮНЕСКО Репрезентатив рўйхатига қўшилишида ташкилотга аъзо давлатларнинг қўллаб-қувватлашига умид билдираётгани таъкидланди.
Ўзбекистоннинг 2003 йилдаги Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш конвенциясини бажаришга қатъий содиқлиги тасдиқланди. Шунингдек, номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш ва тарғиб қилиш соҳасида, шу жумладан мамлакатнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш дастурлари ва таълим соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда ҳамда ушбу секторга инновацион технологияларни жорий этишда ЮНЕСКО билан ҳамкорликни кенгайтиришга республика томонидан қизиқиш билдирилди.
Мавзуга оид
21:15 / 11.12.2025
Сумалак тайёрлаш ЮНЕСКО номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди
13:00 / 11.12.2025
Қорақалпоқ ўтови ЮНЕСКО номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига киритилди
17:45 / 10.12.2025
Саида Мирзиёева қўбиз ва ўтовнинг ЮНЕСКО маданий мерос рўйхатига киритилганини олқишлади
11:20 / 10.12.2025