Жаҳон | 18:58 / 12.09.2020
3494
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ғарбий соҳилида юз берган кучли ёнғинлар 26 кишининг умрига зомин бўлди

Орегон губернатори Кейт Брауннинг билдиришича, 4000 квадрат километрдан ортиқ майдон олов ичида қолган.

Фото: AP

АҚШнинг Калифорния, Орегон ва Вашингтон штатларида содир бўлган ўрмон ёнғинлари оқибатида 26 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда. Ҳокимият қурбонлар сони бундан кўпроқ бўлиши мумкинлигидан хавотирда.

Орегонда ўн минглаб кишилар уйларини тарк этишга мажбур бўлди, ўнлаб кишилар эса бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Reuters агентлигининг маълумот беришича, ярим миллионга яқин киши эвакуацияга тайёр туриш тўғрисида хабарнома олган. Орегон губернатори Кейт Брауннинг билдиришича, 4000 квадрат километрдан ортиқ майдон олов ичида қолган.

Орегон ўрмон хўжалиги ёнғиндан сақлаш бошқармаси бошлиғи Дуг Грейф ҳудудда камида 16та йирик ёнғинга қарши курашиш зарурлигини айтди.

Мавзуга оид