Иқтисодиёт | 08:44 / 12.09.2020
10267
2 дақиқада ўқилади

Саноат корхоналари ва ташкилотлари сони 78,5 мингтани ташкил этди

2020 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, саноат корхоналари ва ташкилотлари сони 78,5 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,7 фоизга ошди.

Давстатқўм хабарига кўра, жами саноат корхоналари ва ташкилотлари кўпайишининг асосий омили – (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан), ишлаб чиқариш (қайта ишлаш) саноатида – 15,9 фоизга (жами саноатдаги улуши 94,7 фоиз), тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш – 14,1 фоизга (жами саноатдаги улуши 3,2 фоиз), электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш – 33,2 фоизга (жами саноатдаги улуши 0,6 фоизга) ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилишнинг 5,7 фоизга (жами саноатдаги улуши 1,5 фоиз) ўсишидир.

2020 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, қурилиш соҳасида корхона ва ташкилотлар сони 39,5 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,8 фоизга ошди. Жами қурилиш соҳасидаги корхона ва ташкилотлар сони кўпайишининг асосий омили бу – бино ва иншоотлар қуришда – ўтган йилга нисбатан 6,6 фоизга (жами қурилишдаги улуши 58,0 фоиз), фуқаролик объектларини қуриш – 21,6 фоизга (жами қурилишдаги улуши 9,5 фоиз), ихтисослаштирилган қурилиш ишларининг 19,4 фоизга (жами қурилишдаги улуши 32,5 фоиз) ўсишидир.

2020 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, савдо соҳасидаги корхона ва ташкилотлар сони 121,2 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 30,1 фоизга ошди. Жами савдо корхона ва ташкилотлари сони кўпайишининг асосий омили – автомобиль ва мотоцикллар савдосидан ташқари чакана савдода ўтган йилга нисбатан – 33,9 фоизга (жами савдодаги улуши 63,1 фоиз), автомобиль ва мототцикллар савдосидан ташқари улгуржи савдода ўтган йилга нисбатан – 21,5 фоизга (жами савдодаги улуши 28,7 фоиз), автомобиль ва мотоциклларнинг улгуржи ва чакана савдоси ва уларни таъмирлашнинг ўтган йилга нисбатан – 34,5 фоизга (жами савдодаги улуши 8,2 фоиз) ўсишидир.

Мавзуга оид