Жаҳон | 09:45 / 13.09.2020
1623
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва БАА консуллик ходимлари ваколатларини кенгайтириш ҳақидаги келишувни имзолади 

АҚШ ва БАА консуллик имтиёзлари ва дахлсизликни кенгайтириш ҳақида келишув тузди. Келишувнинг деталлари маълум қилинмаган. 

Бирлашган Араб Амирликларининг Вашингтондаги элчихонаси

Келишув консуллик ходимларига ўз давлатлари фуқаролари билан ишлашда кучайтирилган ҳимоя тақдим қилади, консуллик ходимларининг фуқаролар ва миллий манфаатларни таъминлаш бўйича имкониятларини кучайтиради

АҚШ давлат департаментида БАА Форс кўрфази минтақасида барқарорликни қўллаб-қувватлаш, АҚШ манфаатлари ва минтақада эркин савдони таъминлаш бўйича стратегик ҳамкор теб таърифланган.

13 августда АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил ва БАА ўзаро муносабатларни яхшилаш ҳақида келишувга эришганини эълон қилганди. Ушбу келишувнинг имзоланиши маросими 15 сентябрда Оқ  уйда Трамп иштирокида бўлиб ўтади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид