Жамият | 09:11 / 13.09.2020
46182
2 дақиқада ўқилади

Икки эркакни дўппослаган қизга нисбатан жиноят иши тугатилди

Фото: Тоирбек Комилжонов

Наманган вилоятида ўз шаънини ҳимоя қилиб, икки эркакни дўппослаган Гулсанам Алижоновага нисбатан жиноят иши тугатилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Гулсанам Алижонова 25 июнь куни калта шорти ва футболкада турган пайтда икки эркак онасини ҳақоратлагани сабабли ўз шаънини ҳимоя қилишга мажбур бўлганини такидлаган.
  
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2020 йил 5 сентябрь куни Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган эди. 

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича фуқарога нисбатан  ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 2-бандига асосан жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

  • Маълумот учун, 23 ёшли Гулсанам Алижонова ҳозирда Наманган давлат университетининг жисмоний маданият йўналиши сиртқи бўлимида, 3-босқичда таҳсил олади. Оилада 6 нафар фарзанднинг кенжаси. Бокс, каратэ билан шуғулланган. Икки йилдан бери таэквондо WTF бўйича машғулотларга қатнаб келади.

Мавзуга оид