Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилоятида 400га яқин мактаб очилишига рухсат берилди
Бугун, 14 сентябрь куни Андижон вилоятида халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари депутатларининг қўшма сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги 383та мактабда янги ўқув йили бошланишига рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилинди.
Kun.uz мухбири хабар қилишича, вилоятдаги бошқа мактаблар 20 сентябрга қадар босқичма-босқич очилади. Фақатгина ўқитувчиларида коронавирус инфекцияси аниқланган мактабларнинг иш фаолиятини бошлаши кечиктириб турилади.
Вилоятда 764та мактаб мавжуд бўлиб, янги ўқув йили арафасида барча таълим даргоҳларида ҳар куни синф кесимида ўқувчиларнинг кириб келиши, синф хоналарига жойлашиши ҳамда танаффусларни ўтказиши бўйича репетициялар олиб борилган.
Эслатиб ўтамиз, 7 сентябрь куни Андижон вилоятида 2020-2021 ўқув йили доирасида 61та мактаб синов тариқасида ўз фаолиятини бошлаган. Ўқувчилар ижтимоий масофа сақлаб, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда таҳсил олишга киришишган.
Мавзуга оид
13:24 / 28.02.2026
Ётоқхона уйидан квартира “олиб бериш” ваъдаси: тезкор тадбир натижаси
13:51 / 26.02.2026
Андижонда 9 ёшли бола юк машинаси уриб юбориши оқибатида вафот этди
09:58 / 12.02.2026
Андижонда кўп қаватли уйда газ портлади
19:54 / 21.01.2026