Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек олимларидан иборат делегация Душанбега махсус рейсда етиб борди
Улар тожикистонлик ҳамкасблари билан Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмоннинг ўзбек-тожик ҳамкорлигини ривожлантиришга қўшган ҳиссасини муҳокама қиладилар
Бугун, 14 сентябрь куни, Душанбеда «Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарларининг дўстлик, яхши қўшничилик ва ишончни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси, тожик-ўзбек стратегик шериклигининг янги саҳифасини очиш» мавзусида икки кунлик илмий-амалий конференция бошланди.
Asia-Plus хабарига кўра, Тожикистон Миллий фанлар академияси ва Ўзбекистон Фанлар академияси томонидан ташкиллаштирилган ва Тожикистон Миллий кутубхонасида бўлиб ўтаётган тадбирда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари, академик Акмал Саидов бошчилигида мамлакатнинг таниқли олимлари, тадқиқотчилари ва етакчи экспертларидан иборат расмий Тошкент делегацияси иштирок этмоқда.
Ўзбекистонлик олимлар ва мутахассислар (21 киши) Душанбега махсус чартер рейси билан Тошкентдан етиб келишди.
Ялпи мажлислардан ташқари, секцион учрашувлар ҳам кўзда тутилган бўлиб, улар давомида икки мамлакат экспертлари ва мутахассислари икки томонлама ҳамкорликнинг кўплаб масалаларини муҳокама қиладилар.
Бундан олдин, Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари чегараларни очиш ва парвозларни тиклаш масаласини кўриб чиқиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:10 / 27.02.2026
Тожикистонда Амир Темур ҳаётига бағишланган ноёб қадимий қўлёзма сақланмоқда
20:55 / 17.02.2026
Бош вазир Абдулла Арипов Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашди
09:57 / 17.02.2026
Икки ҳафталик танаффусдан сўнг Имомали Раҳмон яна кўриниш берди
23:19 / 16.02.2026