Жаҳон | 09:19 / 14.09.2020
8998
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон Марказий сайлов комиссияси республика президентлигига беш нафар номзодни рўйхатдан ўтказди

Фото: avesta.tj

Тожикистон Сайловлар ва референдумлар бўйича марказий комиссиясининг 13 сентябрдаги йиғилишида 11 октябрга белгиланган сайловларда мамлакат президентлигига беш нафар номзод расмий равишда рўйхатдан ўтказилди.

Республиканинг амалдаги президенти, Халқ демократик партияси етакчиси Имомали Раҳмон, Аграр партия раҳбари Рустам Латифзода, Социалистик партия етакчиси Абдуҳалим Ғаффоров, Коммунистик партия раҳбари Мирож Абдуллоев ва Иқтисодий ислоҳотлар партияси етакчиси Рустам Раҳматзода Тожикистон президентлигига номзод сифатида расман рўйхатдан ўтказилди.

МСК Тожикистон Демократик партияси раҳбари Саиджаъфар Усмонзодани президентликка номзод сифатида расмий рўйхатдан ўтказиш масаласини 14 сентябрь куни кўриб чиқади.

Тожикистон Социал-демократик партияси президентлик сайловларини бойкот қилишга қарор қилди.

Бундан олдин, Тожикистон ҳукмрон партияси Имомали Раҳмонни президентликка номзод сифатида кўрсатганди

Мавзуга оид