22:42 / 15.09.2020
14290

«ПСЖ» Мбаппенинг нархини маълум қилди

Фото: Reuters

Мадриднинг «Реал» жамоаси Мбаппе учун 100 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирди.

Франциянинг «ПСЖ» клуби жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг нархини маълум қилди. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, форвард келаси ёзда клубни тарк этиш ниятида. «ПСЖ» 21 ёшли футболчини 325 миллион еврога сотмоқчи. Қайд этилишича, аксарият топ-клублар бу нархни ошириб юборилган деб ҳисобламоқда, хусусан Мадриднинг «Реал» жамоаси Мбаппе учун 100 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирди.

«Қаймоқранглилар» ўтган йили «ПСЖ»га Мбаппе учун 280 миллион евро таклиф этмоқчи эди. Бу футбол тарихидаги энг қиммат трансфер бўлиши мумкин эди. Ҳозирда рекорд «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарга тегишли. У Франция клубига 2017 йилда «Барселона»дан 222 миллион еврога ўтган.

Мбаппе —transfermarkt.de порталига кўра дунёнинг энг қиммат футболчиси. Унинг трансфер қиймати 180 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Top