Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда улкан кўчки содир бўлди
Дастлабки маълумотларга кўра, кўчки ҳажми 900 минг куб метрни ташкил этади. Жароҳатланганлар ва қурбонлар йўқлиги айтилмоқда.
Қирғизистоннинг Норин областидаги Қора-Кече кўмир конида кўчки юз берди. Бу ҳақда мамлакат транспорт ва йўл вазирлиги хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, кўчки ҳажми 900 минг куб метрни ташкил этади. Жароҳатланганлар ва қурбонлар йўқлиги айтилмоқда.
Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, кўчки Дийкан - Қора-Кече автойўлининг 37-километрида содир бўлган. Тоғ жинслари Қора-Кече дарёси ўзанини тўсиб қўйган, электр узатиш линияларини ағдарган ва ушбу участкадаги йўл ҳам тўсилиб қолган.
«Ҳозирда тупроқ массаси Қора-Кече дарёсига тушмоқда. Кўчки оқибатларини бартараф қилиш бўйича чоралар кўрилмоқда», - деган транспорт вазирлиги вакили Зарилбек Моношев.
Қора-Кече Қирғизистондаги энг йирик кўмир конларидан ҳисобланади. Бу ердаги кўмир захиралари 400 млн тонна деб баҳоланади.
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026