Ўзбекистон | 13:10 / 16.09.2020
9440
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ДХХ олий ўқув юрти ўрнига янги уйлар қурилиши ҳақидаги хабарни рад этди

Мазкур қурилиш юзасидан ҳукумат ёки Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳеч қандай ҳужжат чиқарилмаган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) олий ўқув юрти ўрнига янги уйлар қурилиши ҳақида тарқалган хабарларни рад этди. Пойтахт ҳокимлиги бу ҳақда тегишли изоҳ билан чиқди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Афросиёб ва Тарас Шевченко кўчалари оралиғида барпо этилиши кўзда тутилган ДХХ олий ўқув юрти ўрнига янги кўп қаватли уйларнинг қурилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Билдирилишича, ушбу хабарлар ҳақиқатга зиддир. 

“Мазкур қурилиш юзасидан ҳукумат ёки Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳеч қандай ҳужжат чиқарилмаган”, - дейилади маълумотда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид