Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёшлар ишлари агентлигига айрим ОАВнинг улушлари берилади, «Ёшлар медиа холдинги» ташкил этилади
Оммавий ахборот воситаларида ёшларнинг ҳаёти, орзу-интилишлари, қўлга киритаётган муваффақиятларини кенг ёритиш, ёшлар ҳаётида учраётган муаммо ва камчиликларни таҳлил қилиб, улар ечимига қаратилган туркум кўрсатув, мақола ва эшиттиришлар тайёрлашни йўлга қўйиш мақсад қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг “Yoshlar media xoldingi” акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг:
“Yoshlar” телерадиоканали” акциядорлик жамиятининг, “Yosh kuch” журналининг, “Ёшлар овози” – “Молодёжь Узбекистана” газеталарининг, “Ёшлар” нашриёт уйининг 100 фоизлик улушларини;
“Озод юрт тўлқинлари” масъулияти чекланган жамиятининг 61 фоизлик (“Mening yurtim” (MY5) телеканали), “Ёшлар овози” масъулияти чекланган жамиятининг (“Ёшлар овози” радиоси) 49 фоизлик улушларини Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигига бериш ва улар негизида акциядорлик жамияти шаклидаги “Yoshlar media xoldingi”ни (Медиа холдинг) ташкил этиш ҳақидаги таклифлари маъқулланади.
Айрим оммавий ахборот воситаларининг Ўзбекистон Республикаси
Ёшлар ишлари агентлигига берилаётган улушлари
РЎЙХАТИ

Белгиланишича:
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги давлат номидан Медиа холдинг муассиси ҳисобланади;
Медиа холдинг мазкур қарорнинг биринчи бандида келтирилган юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Медиа холдинг фаолияти давлат бюджети маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ажратиладиган маблағлар, ҳомийлар ва реклама маблағлари, шунингдек, қонунда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Медиа холдинг марказий аппарати ходимларига ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентлари 1,8 баравар миқдорда қўлланилади.
Қуйидагилар Медиа холдинг акциядорлик жамияти фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланади:
бугун жаҳонда юз бераётган ҳодисалар, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва айниқса ёшлар ҳаётига оид ўзгаришлар ва янгиланишларни, уларни ўйлантираётган муаммо ва камчиликларни холис ва ҳаққоний ёритиш;
ёшлар соҳасида ягона давлат сиёсати, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш жараёнларини ёритишда асосий ахборот ҳамкори сифатида иштирок этиш;
оммавий ахборот воситалари учун ёш кадрлар тарбиялашнинг тизимли механизмини йўлга қўйиш, кадрлар захирасини яратиш, ёшлар ҳаётини тенгдошлари томонидан замонавий қарашлар ва ранг-баранг форматларда ёритиб боришни таъминлаш;
республика, айниқса мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи ёш истеъдодларни оммалаштириш, уларнинг иқтидорини юзага чиқариш;
ёшларда Ватанга садоқат, унинг тақдири учун масъуллик ҳиссини қарор топтириш, уларда ёт ғоя ва қарашларнинг салбий таъсирига нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларда фаол иштирок этиш;
ёшларнинг билими, салоҳияти, ақл-заковати ва истеъдодини Ватан равнақи йўлида бирлаштириш, ҳар бир ёш фуқарода ўз ҳаёти ва тақдири учун масъулият ҳиссини оширишга қаратилган кўрсатувлар тайёрлаш ва туркум рисолалар чоп этиш;
халқимизнинг тарихи, қадимий давлатчилиги, тили, беқиёс илмий ва маданий мероси, ўлмас қадриятларини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, уларнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамиятини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларни кенг ёритиш;
буюк аллома, азиз-авлиёларимизнинг бебаҳо меросини, атоқли давлат ва жамоат арбоблари, енгилмас саркардалар, замондошларимиз жасоратини ёшларга етказиш, уларнинг қалбида миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтириш;
янгича ва мустақил фикрлайдиган, масъулиятли, ташаббускор, илғор бошқарув усулларини пухта ўзлаштирган, ватанпарвар, юқори малакали, ҳалол ва садоқатли ёш кадрлар тўғрисида кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлаш, рисолалар чоп этиш;
мамлакатимизда ёшларнинг истеъдоди, илм-фанга бўлган интилишлари, илғор ва замонавий ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар самарадорлиги билан кенг жамоатчиликни яқиндан таништириб бориш;
ёшларнинг жамият ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган телевизион дастурлар яратиш;
ёшларда ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор туйғусини қарор топтиришга қаратилган, улар учун маънавий намуна бўлиб хизмат қиладиган замонамиз қаҳрамонлари образларини яратиш;
ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш ва хотин-қизлар бандлиги вазифаларини қамраб олган 5 та муҳим ташаббусни жорий этишга қаратилган ишларни кенг ёритиш.
Қуйидагилар белгиланади:
Медиа холдинг эмиссия қимматли қоғозларни чиқаришни давлат рўйхатидан ўтказиш ва қимматли қоғозларни чиқариш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғимлар тўлашдан озод этилади;
Медиа холдинг ва унинг таркибига кирган таҳририятларни давлат бюджетидан молиялаштириш босқичма-босқич тарзда камайтирилади 2023 йилга қадар ўзини ўзи тўлиқ таъминлашга ўтказилади.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025