Жаҳон | 20:38 / 17.09.2020
3864
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ Европада коронавирус тарқалиши ҳолатлари ўсаётганлигидан ташвиш билдирди

"Сентябрь ойидаги маълумотлар барчамизни ҳушёрликка чорлаши лозим", - деб таъкидлади ЖССТ вакили.

Фото: AP

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европада SARS-CoV-2 коронавирусини юқтириш ҳолатлари ўсаётганлигидан ташвиш билдирди. Ҳозирда Европада ҳафталик кўрсаткичлар март ойидаги пандемиянинг биринчи тўлқинидагига нисбатан юқори бўлмоқда, деди ЖССТнинг Европадаги бюроси раҳбари Ханс Клуге.

Клугенинг сўзларига кўра, Европа минтақасида коронавирус юқтириш ҳолатларининг ўсиши хавотир уйғотмоқда.

"Сентябрь ойидаги маълумотлар барчамизни ҳушёрликка чорлаши лозим", - деб таъкидлади у.

Шунингдек, немис вирусологи Кристиан Дростен Германияда коронавирус билан боғлиқ вазият августдагидан фарқ қилишини айтди.

"Роберт Кох институти маълумотларига кўра, пайшанба куни 2200га яқин ҳолат қайд этилган – бизда яна ўсиш кузатилмоқда", - деди у.

Дростеннинг сўзларига кўра, августдаги ўсишни Германияга ташқаридан келган ҳолатлар билан боғлаш мумкин. Ҳозирда эса мамлакат ичида касаллик юқтирганлар аниқланмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид