Комил Алламжонов Буюк Британия элчиси билан музокара ўтказди
Масс-медиа фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Тим Торлот билан онлайн учрашув ўтказди. Бу ҳақда у ўз Telegram-каналида маълум қилди.
«Учрашувда Фонд томонидан амалга оширилган лойиҳалар муҳокама қилинди, пандемия пайтида ёлғон маълумотларнинг тарқалишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар ва қийин аҳволда бўлган журналистларни қўллаб-қувватлаш ҳақида маьлумот берилди.
Оммавий ахборот воситалари фаолияти эркинлиги масаласи атрофлича муҳокама қилинди. Ўзбекистон президенти томонидан эълон қилинган оммавий ахборот воситалари фаолиятини либераллаштириш ва сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган ишлар давом этаётгани қайд этилди.
Умуман олганда, суҳбат самимий ва дўстона руҳда ўтди. Биз келгусидаги ҳамкорлик ва қўшма лойиҳаларни, шу жумладан, мамлакатимизда сўз ва оммавий ахборот воситаларининг эркинлигини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдик», – деб ёзади Комил Алламжонов.
Эслатиб ўтамиз, Британия элчиси Kun.uz'га берган интервьюсида Ўзбекистондаги сўз эркинлиги борасида ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашган эди.
«Бу ерга келганимдан буён одамлардан энг кўп эшитган гапларимдан бири айнан сўз эркинлигини таъминлаш борасидаги ўзгаришлар ҳақида бўлди. Мунозараларни ташкил этиш, жамият орасида баҳс-музокараларга сабаб бўладиган мавзуларни ёритишда журналистларнинг фаоллашуви ҳамда ўрни келганда ҳукуматни ҳам танқид қила билиши бу соҳадаги ислоҳотлар натижаси, деб ўйлайман», – деганди элчи Тим Торлот.
Мавзуга оид
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024
Буюк Британия мудофаа эҳтиёжлари учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин
11:41 / 11.11.2024
Рамзан Қодиров Алламжоновга уюштирилган суиқасд юзасидан муносабат билдирди
19:02 / 10.11.2024