Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Украина, Литва ва Польша билан чегаралар ёпилишини эълон қилди
Беларусда ўтказилган сайловлардан сўнг мамлакатда юз бераётган воқеалар фонида республиканинг Болтиқбўйи давлатлари, Польша ва Украина билан муносабатлари ёмонлашган.
Беларусь Украина, Литва ва Польша билан чегараларини ёпади. Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Лукашенко эълон қилди.
“Биз қўшинларни кўчалардан олишга, армиянинг ярмини қуроллантириш ва Литва ҳамда Польша билан чегараларни ёпишга мажбурмиз”, деган у.
РИА Новостининг ёзишича, Лукашенко Украина билан ҳам чегаралар ёпилишини маълум қилган.
Onliner нашрининг хабар беришича эса, Лукашенко «Биз ғарб томондаги Литва, Польша, биродар Украина билан чегараларни ёпишга мажбурмиз», деган.
Беларусда ўтказилган сайловлардан сўнг мамлакатда юз бераётган воқеалар фонида республиканинг Болтиқбўйи мамлакатлари, Польша ва Украина билан муносабатлари ёмонлашган.
Аввалроқ Александр Лукашенко россиялик ҳамкасби Владимир Путиндан янги турдаги қуроллар етказишни сўраганлиги хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
20:50 / 17.04.2026