Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Объектларни fast-track услуби билан «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида қуришга рухсат бериш тартиби тасдиқланади
Fast-track услубида қуриш қурилиш соҳасидаги лойиҳаларни сифатли амалга ошириш бўйича тўлиқ жавобгарликни EPC-пудратчиларга юклаш шарти билан бир вақтнинг ўзида лойиҳалаш, харид қилиш ва қурилиш ишлари жараёни ва босқичларидир.
Вазирлар Маҳкамасининг “Объектларни «fast-track» услуби (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш, харид қилиш ва қурилиш ишлари) билан «тайёр ҳолда топшириш» шартлари (Engineering Procurement Construction) асосида қуришга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Буюртмачи томонидан консорциум асосида EPC-пудратчи (қурилиш ишлари сифатли амалга ошириш бўйича тўлиқ жавобгарлик юклатилган ва fast-track услубида қуришга рухсат олган юридик шахс (ёки консорциум) жалб қилинганда, унинг барча иштирокчилари Буюртмачи олдида ЕРС-шартномасида (fast track услубида қуриш муносабатларини тартибга солувчи, бир томон иккинчи томоннинг топшириғига асосан лойиҳалаштириш, харид ва қурилиш ишларини бажаришни таъминлаш, иккинчи томон эса – молиялаштириш ва тугалланган қурилиш объектни фойдаланишга қабул қилиш мажбуриятлари белгиланган буюртмачи ва EPC-пудратчи ўртасида тузилган шартнома) белгиланган мажбуриятларнинг ижроси юзасидан солидар жавобгар ҳисобланади ва фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган битимларни тузишга ва бошқа ҳаракатларни амалга оширишга ваколатли ишончли шахс тайинланганлиги ҳақида хабарнома юборади.
Fast-track услубида қуришга EPC-пудратчини жалб қилишда қуйидаги талаблар инобатга олиниши лозим:
а) охирги уч йилда объектларни қуриш ва фойдаланишга топширишда шартнома мажбуриятларига риоя қилинганлиги;
б) ўнта ўхшаш объектларни лойиҳалаштиришда тажрибага эгалиги;
в) қурилишда бешта ўхшаш объектларда тажрибага эгалиги;
г) асосий мутахассис ходимлар (бош архитектор, бош муҳандис, муаллифлик назорати мутахассиси, ишлаб чиқариш техник бўлим ва қурилиш ишлари ички назорати бўлими бошлиғи) иш тажрибаси беш йилдан кам бўлмаслиги лозим;
д) ўз тасарруфида ёки ижара (лизинг) асосида жалб қилинган махсус транспорт воситалари ва юк машиналари билан таъминланганлик даражаси. Хорижий EPC-пудратчи иштирок этадиган ҳолатларда машина ва механизмларнинг ижара ва/ёки лизинг асосида олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдик этилиши мумкин;
е) Давлат назорат органи томонидан кўрсатилган камчиликларни қурилиш-монтаж ишларини бажаришда ўз вақтида ва тўлиқ бартараф этилганлиги юзасидан расмий берилган маълумот. Агар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилиш ишларини амалга оширмаган бўлса, ушбу талаб хорижий EPC-пудратчиларга татбиқ қилинмайди.
Fast-track услубида объектларни қуришга рухсат бериш учун буюртмачи қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ваколатли давлат органига аризаси билан девонхона ёки электрон ахборот тизими орқали мурожаат қилади:
ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган EPC-шартномаси;
объект қурилишини молиявий манбалар билан таъминланганлигини асословчи ҳужжат;
қурилиш объекти бўйича тасдиқланган техник иқтисодий асослаш (ТИА), техник иқтисодий ҳисоб-китоб (ТИҲК) (фақат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ТИА ва ТИҲК тасдиқланиши лозим бўлган лойиҳалар бўйича);
лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш босқичлари бўйича келишилган график;
Хорижий буюртмачи ва EPC-пудратчиларнинг ўрнатилган тартибда тасдиқланган (расмий таржима қилинган) охирги икки йиллик молиявий ҳисоботлари нусхалари;
EPC-пудратчиларнинг назарда тутилган талабларга мувофиқлиги бўйича ҳужжатлар;
Буюртмачи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар мазкур Низом ҳамда амалдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мос бўлиши керак.
Ваколатли давлат органи EPC-пудратчи томонидан тақдим қилинган маълумотлар асосида:
EPC-пудратчи (консорциум ташкил қилинганда – унинг иштирокчилари) ва буюртмачининг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома;
хорижий давлат EPC-пудратчининг доимий муассасаси солиқ органига ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида маълумот;
қурилиш учун ажратилган ер майдони тўғрисидаги ҳужжат нусхалари ва қурилиш объектига бирламчи рухсат берувчи архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1, АРТ-2, муҳандислик қидирув ишлари тугалланганлиги ёки натижаси тўғрисида маълумот, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашларининг эскиз лойиҳасини келишиш тўғрисидаги баёни нусхаси ва лойиҳалаштириш топшириғи) ҳужжатлар нусхалари;
буюртмачи ва EPC-пудратчининг ўрнатилган тартибда тасдиқланган охирги икки йиллик молиявий натижалари, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотларни кўриб чиқади.
Ваколатли давлат органи бошқа вазирлик ва идоралардан кўриб чиқилаётган объект билан боғлиқ зарур ҳужжатлар ва маълумотларни ахборот алмашинуви орқали (жумладан, электрон шаклда) мустақил талаб қилиб олишга ҳуқуқига эга.
Тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига буюртмачи жавобгар ҳисобланади.
Ваколатли давлат органи буюртмачи томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни:
тўлиқлиги ва ишончлилигини, қонун, шу билан бирга Низом талабларига мувофиқлигини кўриб чиқади;
fast-track услубида қуриш иштирокчиларнинг фаолияти шаҳарсозлик соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини кўриб чиқади.
Fast-track услубида объектларни қуришга рухсат бериш учун буюртмачи томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига объектнинг умумий қийматини 0,03 фоизи, лекин беш минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган ва юз минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган (тўлов кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган курс бўйича) миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатлар етти иш куни ичида кўриб чиқилади.
Кўриб чиқиш санаси йиғим тўланган кундан бошлаб ҳисобланади.
Буюртмачи томонидан Низом талабларига риоя қилинмаслик ҳолатлари аниқланганда, ваколатли давлат органи ҳужжат топширилган санадан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ёзма шаклда ариза муаллифини номувофиқлик тўғрисида огоҳлантиради.
Бунда, ҳужжатларни кўриб чиқиш санаси буюртмачи хизмати томонидан камчиликлар бартараф этилиб топширилган санадан бошлаб ҳисобланади.
Ваколатли давлат органи ҳужжатларни кўриб чиқишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
зарурат туғилганда мулкчилик шаклидан қатъий назар миллий ва хорижий юридик шахслар, жамоат ва халқаро ташкилотлар, шунингдек шу соҳага ихтисослашган илмий-тадқиқот муассасаларини жалб этиш;
ҳужжатларни кўриб чиқиш учун зарур бўлган маълумотлар ва материалларни тегишлилигига кўра вазирликлар ва идоралардан талаб қилиб олиш.
Ҳужжатларни кўриб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш натижасига кўра эътирозлар мавжуд бўлган тақдирда уларни бартараф қилган ҳолда буюртмачи томонидан тегишли зарурий ҳужжатларни илова қилган ҳолда қайта ваколатли давлат органига тақдим қилинади.
Камчиликлар бартараф этилиб тақдим этилган ҳужжатлар ваколатли орган томонидан 3 кун муддатда кўриб чиқилади ва уларни қайта кўриб чиқишда ҳужжатларнинг фақат эътироз берилган қисми бўйича тегишли хулоса берилиши мумкин, аввалги ҳужжатлар бўйича янги эътирозлар беришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатларни кўриб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш натижасига кўра ижобий қарор қабул қилинганда fast-track услубида қуришга мувофиқ шаклда рухсат берилади.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025