Хоразмда оилавий келишмовчилик туфайли эр хотинининг ўлимига сабабчи бўлди
Текширувни Урганч тумани прокуратураси олиб бормоқда.
2020 йил 16 сентябрь куни соат 01:30ларда Хоразм вилояти Урганч тумани ИИБ Навбатчилик қисмига туман касалхонасидан хабар келиб тушган. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарда Урганч тумани Ғалаба қишлоғи "Қумробод" маҳалласида яшаган, 3 нафар фарзанди бор, уй бекаси, 1976 йилда туғилган У.А.нинг бўйин соҳасидан бўғиб ўлдирилган ҳолдаги жасади олиб келинганлиги билдирилган.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, шу куни соат 00:30ларда У.А.нинг уйида, турмуш ўртоғи, Россияда мавсумий ишловчи, 1976 йилда туғилган С.А ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб, қўллари билан У.А.ни бўйин соҳасидан бўғиб ўлдирганлиги аниқланган. Текширувни туман прокуратураси олиб бормоқда.
Билдирилишича, 2020 йил 12 август куни С.А. уйида турмуш ўртоғи У.А. билан ўзаро жанжаллашиб, бир-бирларини уриб тан жароҳати етказишган. Ушбу ҳолат бўйича иккаласи ҳам Урганч тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилишган, аризалари бўйича суриштирув олиб борилиб, 2020 йил 21 август куни Маъмурий ишлар бўйича Урганч тумани Суди томонидан С.А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Суриштирув давомида, С.А. ва У.А. турмушдан ажрашиш арафасида бўлишганлиги, С.А. уйидаги буюмлар ҳамда У.А.нинг тилла-тақинчоқларини сотмоқчи эканлигини айтиб юрганлиги аниқланган.
Мавзуга оид
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
18:12 / 09.11.2024
Бир чуқурдаги икки мурда – Пайариқдаги қотиллик тафсилоти
15:37 / 07.11.2024
Хоразмда кийим-кечак бозорида ёнғин содир бўлди
19:18 / 02.11.2024