Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европарламент Навальнийнинг заҳарланиши бўйича халқаро текширув ўтказиш ва Россияга қарши санкцияларни кучайтиришни талаб қилди
Европарламент ЕИ давлатлари россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг заҳарланиши билан боғлиқ ҳодиса туфайли Россия билан муносабатларни қайтадан кўриб чиқишга чақирувчи резолюция қабул қилди.
Европарламент зудлик билан ЕИ, БМТ, Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти ва Европа кенгаши иштирокида халқаро текширув ўтказишга, РФ ҳукуматини эса «холис текширув ўтказилиши ва айбдорлар жавобгарликка тортилиши» учун кенг миқёсли ҳамкорликка чақирган.
Бундан ташқари, Европарламент «имкон қадар тез фурсатда Россияга қарши кучли чеклов чораларини ишлаб чиқиш, мавжуд санкцияларни эса қатъийлаштириш»ни талаб қилган. Резолюциянинг махсус бандида Европа қонунчилигига Навальнийнинг Коррупцияга қарши кураш фонди текширувлари қаҳрамонларининг активларини музлатиб қўйишга имкон берувчи ўзгартиришлар киритишга чақирилган.
Резолюцияда ЕИ давлатлари Россия билан муносабатларни тўлиқ қайта кўриб чиқишга чақирилади — «Шимолий оқим — 2» қурилишининг тўхтатилиши, мухолифат ва нодавлат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек Россияни йирик халқаро форумларда яккалаб қўйиш шулар жумласидан.
Шунингдек, Европарламент ЕИ Москвадан «халқаро стандартларга мос келмайдиган» қонунлар, хусусан, шу йил ёзида Конституцияга киритилган тузатишларни ўзгартиришни талаб қилиши керак деб ҳисоблайди.
- Европарламент резолюцияси тавсиявий характерга эга ва юридик кучга эга эмас. ЕИ даражасида санкциялар киритилиши учун иттифоқнинг барча давлатлари розилиги талаб этилади.
- Резолюциядаги таклифлар ЕИ давлатлари ташқи ишлари вазирларининг 21 сентябрь кунига белгиланган учрашувида муҳокама қилиниши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:20 / 17.06.2026
G7 саммити: Россия нефти ва газига қарши янги санкциялар тайёрланмоқда
08:33 / 05.06.2026